Тўрақўрғон тумани прокуратурасининг ташаббуси билан қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи М.Усмонов, туман сектор раҳбарлари, электр тармоқлари ҳамда газтаъминоти корхонаси масъуллари, тижорат банклари раҳбарлари, тадбиркорлар ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.
Тадбир давомида қуёш панели тушунчалари, ажратиладиган кредитлар ҳамда уларнинг афзаллик жиҳатлари бўйича масъул мутасаддиларнинг маърузалари тингланди.