Тўрақўрғон туманида 2024 йилда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар давлат дастури доирасида энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан ичимлик сув тизимини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 6,2 млрд.сўм маблағ ажратилган.
Катта Қўрғонча, Сарой маҳаллаларида сув қувурлари ётқизиш учун траншея қазиш, полиэтилен қувурлари монтаж ишлари бажарилмоқда.
Электр тармоғини қуриш ва трансформатор пунктларини ўрнатиш учун 1.8 млрд.сўм маблағ кўзда тутилган. Ҳозирда Ахси махалласида 2 км. тармоқ тортиш, 1 дона ТП 250 кVa трансформатор ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Файзиобод маҳалласида эса ички йўлнинг 600 метр қисмини асфальтлаш учун ер ишлари амалда бажарилмоқда.
Паст Найманча билан Тепа Найманча маҳаллаларини боғлаб турувчи кўприкни таъмирлаш учун 4,0 млрд. сўм маблағ ажратилган. Айни дамда лойиҳадаги ишлар изчил давом этмоқда