Конференция кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловларда партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш борасида туман кенгашининг ташкилий ва сиёсий вазифалари, кенгашнинг 2019-2024 йиллар давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи каби бир қатор масалалар ўрин олди. Бу ҳақда туман кенгаши раиси Равшанбек Касимовнинг ҳисоботи тингланиб, мулоҳазалар билдирилди.

Мазкур партиянинг мамлакатимиз тараққиёти учун олиб борилаётган ислоҳотларда иштироки алоҳида. Конференцияда ана шу ҳаракатларни давом эттириш бўйича янги режалар белгиланди.

Конференцияда ЎзХДП Тўрақўрғон тумани кенгаши раиси ҳамда ижроия қўмитаси аъзолигига Касимов Равшан Юлчибаевичнинг номзоди таклиф маъқулланди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши ишлар бошқарувчиси Аброр Мамадалиев иштирок этди.