Тўрақўрғон тумани прокурори А.Юсупов “Намуна томорқа савдо” МЧЖ насос станциясида энергия ресурсларини иқтисод қилиш борасида амалга оширилган ишлар билан танишиб, энергиятежамкор ускуналарининг тежамкорлик самарадорлиги кўздан кечирилди.
Шунингдек, ҳудудларда қаровсиз ётган, ўзлаштириладиган адирлик жойлардаги ер майдонларида сувни тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда, сабзавот, полиз, дуккакли ва мойли экинларни экиш, боғ ва токзорлар барпо этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар кўрилди.
Бундан ташқари, фермерлар далаларида Хитой технологияси асосида йўлга қўйилган томчилатиб суғориш технологиялари билан танишди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, томчилатиб суғориш орқали ҳар қандай экин парваришида одатдаги сув сарфини 50 фоизга камайтириш мумкин экан. Шунинг учун ҳам фермерлар ҳамда томорқа ер эгаларига мазкур технология асосида суғориш тизимини йўлга қўйиш бўйича зарур тавсиялар берилди.