ўрақўрғон 9-сонли мусиқа ва санъат мактабида туман сектор раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқоти ўтказилди.

Биринчи сектор раҳбари, туман ҳокими Ш. Қосимовга 2 та ёшдан олийгоҳдаги ўқиши учун шартнома маблағини тўлаб бериш, тадбиркорлик фаолиятини бошлашга ер майдони сўраб, субсидияга чок машина олиш масалаларида ёрдам сўралди.

Шунингдек, 2-сектор раҳбари, туман прокурори А. Юсуповга болалар нафақаси, таълим кредити, турар-жой ижараси, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи У. Муродиллаевга тадбиркорлик учун ер майдони, ижтимоий реестрга кириш, 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи М. Исомиддиновга бандликни таъминлаш, контракт тўлови бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Барча мурожаатлар ўрганиб чиқиш учун назоратга олинди, айримлари ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал этилди.