Тўрақўрғон 2-сонли касб-ҳунар мактаби фаоллар залида 1-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг еттилиги иштирокида шу куннинг долзарб вазифалари хусусида йиғилиш ўтказилди.
Туман ҳокими, сектор раҳбари Ш. Қосимов солиқ тушумлари, муддати ўтган муаммоли кредитларни ундириш,тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш муҳимлиги, бу айнан маҳалла масъуллари ҳаракати билан амалга ошишини таъкидлаб ўтди. Хонадонларга қуёш паннеллари ўрнатиш эса электр энергияси таъминотини яхшилаб, аҳолига қулай имкониятлар вужудга келади.
Йиғилишда туманда барча соҳаларда йилнинг 9 ойлигини қониқарли кўрсаткичлар билан якунлаш бўйича керакли топшириқлар берилди.