Кужрон «маҳалла еттилиги» хайрли ишларни давом эттирмоқда. Жумладан, бугун ҳудуддаги 15 нафар эҳтиёжманд оилага улар бошчилигидаги саховат карвони йўл олди.
Озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат эҳсонларни қабул қилиб олган хонадон соҳиблари жуда хурсанд бўлишди. Хайрли ҳаракатга бош бўлган Президентимиз ҳамда маҳалла мутасаддилари, фаоллари ва ҳомийларга миннатдорлик билдириб, инсон азиз юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қут-барака тилаб дуолар қилишди.
- Йил бошидан буён 40 нафар маҳалладошларимизга ана шундай кўмаклар уюштирдик, - дейди маҳалласи раиси Исмоилжон Иброҳимов.