Инсон учун туғилиб ўсган юртидан азизроқ гўша йўқ. Аммо, турли сабаблар, кўпинча ишлаш мақсади билан хорижга чиқиб кетганлар қанча кўп маблағ топмасин, барибир ўз юрти, яқинлари даврасида бўлишга етмайди.

Яқинда эълон қилинган - Ўзбекистон яшаш учун дунёдаги энг тинч мамлакатлар рўйхатининг биринчи қаторини эгаллашидан мағрурландик.

Туман маданият марказида туман сектор раҳбарлари мигрантлар билан видеоалоқа тарзида очиқ мулоқот ўтказишди. Унда хорижда ишлаётган ёшлардан шароитлар, маошлар ҳақида сўралди, муаммолар суриштирилди. Уларнинг аксарияти ватанда ишлаш афзаллигини айтиб, орзу-ниятларини билдирдилар. Бунинг учун уларга мос иш ўринлари таклиф этилди, тадбиркорлик йўналишлари тавсия қилинди.

Туман ҳокими Ш. Қосимов маҳаллалардаги етакчиларга ёшлар билан ишлашни кучайтириш, уларнинг бандлигини назоратга олиш бўйича аниқ топшириқлар бериб ўтди.