Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва истеъдодли йигит-қизларни кашф қилиш мақсадида ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги навбатдаги танлов ва спорт мусобақалари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири кубоги учун волейбол бўйича беллашувлар Тўрақўрғон туманида ҳам секторлар кесимида уюштирилди ва унда ғолиб бўлган 8 та маҳалла гуруҳлари туман босқичида куч синашди.

16-умумтаълим мактабида энг моҳирлар сараланди ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Туман ИИБ бошлиғи У. Муродиллаев, вилоят спорт бошқармаси вакили А. Эргашевлар сўз олиб, ёшларга бу каби тадбирда фаол бўлишларини тилашди.

Якунга кўра, 16-21 ёшлилар ўртасида 1,2,3-ўринларни Қодиробод, Боғишамол, Ёртепа маҳаллалари, 22-30 ёшлилар ўртасида Қодиробод, Ободон, Ўзбекистон маҳаллалари волейболчилари эгаллаб, муносиб тақдирланишди