Тинчликдек бебаҳо неъматни сақламоқ, авайламоқ шу заминда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Мусаффо осмонимиз, фуқароларнинг фаровон умр кечириши юртимиздаги тинчлик туфайлидир.
Тўрақўрғон маданият марказида шу муносабатлар қамраб олинган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди. Туман ҳокимининг ўринбосари Икромжон Парпиев тадбирни очиб берар экан, тинчлигимиз баракали меҳнат қилишимиз, фарзандларимиз ўсиб-улғайишлари, комил инсон бўлиб етишишларига шубҳасиз осуда кунларимиз асос эканлигини таъкидлади.
Тадбирда вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Абдурасул Жалилов иштирок этиб, фарзандлар таълим-тарбияси доимий долзарб эканлиги, йигитларимиз жисмоний ва маънавий жиҳатдан юрт ҳимоячиси деган номга лойиқ бўлишликлари ҳақида гапирди. Шунингдек, ҳарбий хизматга чақириш тартиб-таомиллари, бу борада ёшлар етакчиларининг ўрни ҳақида маълумот берди.