Сектор раҳбарлари ёшлар ҳузурида
Ҳафтанинг бугунги кунида барча сектор раҳбарлари тумандаги ташкилот ва муассасалар масъуллари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқотда бўлиши доимий тартибга айланди.
Маданият марказида ўтказилган навбатдаги учрашувда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш. Қосимовга уй-жой олиш, тадбиркорликни кенгайтириш, ўқиш учун шартнома пулини қоплаб бериш ва деҳқончилик қилинадиган ерга сув чиқариш, 2-сектор раҳбари, туман прокурори А. Юсуповга тадбиркорлик учун кредит маблағи ажратиш, ишга жойлашиш, субсидияга жиҳоз олиш, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи У. Муродиллаевга ўзини ўзи банд қилишга чок машина берилиши, маҳаллани асфальтлаш, 4-сектор раҳбари, ДСИ раҳбари М. Исомиддиновга узоқ муддатга берилган ерни алмаштириш, субсидияга асбоб-ускуна олиш каби масалаларда мурожаатлар тушди.
Тадбир давомида иш сўраганларни талаб этилаётган корхоналарга йўналтирилди, бошқа масалалар ҳам масъуллар томонидан ўрганиб чиқилади.