Тўрақўрғон туманидаги Тепа Найманча маҳалласи фуқаролари “Очиқ бюджет” платформаси орқали аҳоли томонидан овоз йиғиш натижасида ғолибликка эришган эди.
Ҳозирда, мазкур маҳалланинг ички йўллари асфальтланмоқда. Тўрақўрғон тумани прокурори А.Юсупов туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Ф.Махмудов ҳамроҳлигида бажарилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
Бундан ташқари, давлат дастури доирасида маҳаллани бошқа ҳудудлар билан боғлаб турувчи кўприк қурилиши ишлар изчил давом этмоқда. Шу ерда жам бўлган нуронийлар қурилиш ишларини назорат қилиб боришаётганини айтиб, халқнинг узоғи яқин бўлишига қаратилган эътибор учун Президентимизга миннатдорчилик билдириб, дуода бўлишди.