Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Тўрақўрғон туманида пахта йиғим-теримининг бориши билан танишди.
Туманда жорий йилда 4009 гектар майдонда пахтачилик бўйича меҳнат қилинди. Айни кунда қуёшли кунларни ғанимат билиб, ҳосилни йиғиб олиш авжи паллага кирган. 16089 тонналик хирмонни яратиш сари ҳаракат давом этмоқда.
Вилоят ҳокими “Шарқ замин ёғдуси”, “Тўрақўрғон файз толаси”, “Аҳмаджонов Абдуллажон” фермер хўжаликларида машаққатли меҳнат маҳсули бўлган пахтани тез ва сифатли териб олиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди. Ҳам даромад, ҳам саховат топиш учун далага чиққан ташаббускор ҳамда аҳоли вакилларига совғалар тақдим этилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.