Тўрақўрғон тумани сектор раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқоти давом этмоқда. Маданият марказида ташкилланган бу галги учрашувда ҳам маҳаллалардан келган йигит-қизлар турли масалаларда мурожаатларини билдирдилар.

Жумладан, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш. Қосимовга ишга жойлашиш, бир марталик моддий ёрдам олиш, туман прокурори, 2-сектор раҳбари А. Юсуповга спорт мусобақаларини ташкиллаш, чорвачилик учун имтиёзли кредит ажратилиши, ички ишлар органларига ишга кириш, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари У. Муродиллаевга АйТи соҳасида ўқиш, субсидияга асбоб-ускуна олиш, ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари М. Исомиддиновга бандликни таъминлаш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди ва масъуллар билан ҳал этиш чоралари изланди.

Мулоқот давомида аввалги қабулларда тингланган масалаларнинг тақдири туман раҳбари томонидан таҳлил қилинди ва етакчиларга назоратни қатъий олиб бориш топшириқлари берилди.