Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳтарам Президентимиз туман ва шаҳар ҳокимларига ҳар ҳафтада мактаблардан хабар олиш, муаллимлар билан яқиндан суҳбат қуриб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш топшириғини берган эдилар.Бугун Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов ҳамда ИИБ бошлиғи Улуғбек Муродиллаев 48-давлат махсус ихтисослаштирилган мактаб-интернатига совғалар билан келиб болалардан хабар олишди. Синф хоналарига кириб, ўғил-қизларнинг ўқишини кузатишди. Ётоқхоналарда яратилган шароит, куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари ўрганилди.

Бу ерда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган 292 нафар имконияти чекланган ўғил-қизлар таълим-тарбия оладилар. Улар мактаб таълимидан ташқари, дурадгорчилик, тўқувчилик, зардўзлик, боғдорчилик ҳунарларини ҳам ўрганишади.

-Биз сизларга икки карра кўпроқ эътибор қаратамиз. Давлатимизнинг ғамҳўрлигига биз ҳам ҳиссадор бўлишга бурчлимиз,-деди туман раҳбари.