Тўрақўрғон тумани бўйича Давлат раҳбарининг тегишли қарори билан 2024 йилда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича 13,7 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 12 та лойиҳалар, хусусан, ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси ва кўприк инфратузилма объектларини яхшилаш орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш белгиланган.

Хусусан, 1852,1 млрд. сўм маблағ ҳисобига Соҳибкор, Ҳ.Олимжон, Ўрда, Беруний, Ахси маҳаллаларида жами 5 та ҳудудда тармоқ қуриш хамда трансформатор ўрнатиш ишлари бажарилди.

Шунингдек, Паст Найманча билан Тепа Найманча маҳаллалари ҳудудини боғлаб турувчи кўприкни “Nаманган йўл лойиҳа институти” МЧЖ томонидан таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.