Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Тўрақўрғон туманида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Айни кунларда туманда қуёшли кунларни ғанимат билиб, ҳосилни йиғиб олиш авжи паллага кирган. 4009 гектар майдондан 16089 тонналик хирмонни яратишга бел боғланган.

Вилоят ҳокими “Шарқ замин ёғдуси”, “Зумрад, Ибрат”, “Бахтиёр, Неъматжон, Шавкатжон”, “Обод намуна диёри” фермер хўжаликларида машаққатли меҳнат маҳсули бўлган пахтани сифатли териб олиш, теримчиларга муносиб иш шароитини яратиш бўйича ҳолатни кўздан кечирди. Илғорларга совғалар берилди.

Туманда пахтаси териб олинган майдонларга пешма-пеш келгуси йил ғалла ҳосили учун экиш ишлари ҳам давом этяпти. Очиқ майдонларда эса ерни озиқлантириб, экишга тайёрланяпти.

Вилоят ҳокими томонидан ишни шу йўсинда давом эттириш, агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилсагина кутилган натижани бериши ҳақида масъулларга кўрсатмалар берилди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.