Юртимизда муҳим саналар қаторидан ўрин олиб улгурган 11 октябрь – Халқаро қизлар куни Тўрақўрғонда ҳам муносиб нишонланди.

2011 йил 19 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеяси 11 октябрни Халқаро қизлар куни деб эълон қилган. Бу кунда жамоатчилик эътибори қизларни асраб-авайлашга, улар оиланинг қувончлари эканини эътироф қилишга қаратади.

Туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Наманган давлат чет тиллар институти, Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли муассасаларда, маҳаллаларда қизларнинг истеъдод-у маҳоратларини намойиш этишга имконият берувчи тадбирлар ташкилланди.

Қизлар давраларида уларнинг ўзлари ижросидаги шеър, қўшиқ ва рақслар кўтаринки руҳ бағишлади. Тантаналарда ҳунармандлиги, китобхонлиги, раққосалиги, ижодкорлиги, билимдонлиги, спортда эришган ютуқлари билан тенгдошларига намуна бўлиб келаётган ёшлар муносиб рағбатлантирилдилар.