Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ–37-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2024 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхатидан ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштиришга оид норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъулларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Тўрақўрғон тумани ҳокимлигида хусусий сектор вакиллари, тадбиркорлар, саноат тармоғи вакиллари, шунингдек қурилиш тармоғи, қишлоқ хўжалиги вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.

Ишчи гуруҳ томонидан семинар иштирокчиларига “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонуни ва қонуности ҳужжатлари лойиҳасининг қабул қилиниши тўғрисида маълумот берилди.

Учрашувда семинар иштирокчиларининг саволларига жавоблар берилиб, қонун лойиҳаси учун қўшимча таклифлар олинди.