Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимовнинг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабули Бордимкўл маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. Унда турли масалалардаги мурожаатлар тингланди.
Ободон маҳалласидан келган Машрабжон Сайфитдинов кредит ажратилиши, бордимкўллик Шокиржон Мамадалиев протез маҳсулотини қайта қўйдириш, Бахт маҳалласидан Маҳбуба Сатторова уй-жой олиш, Ободон маҳалласида яшовчи Шоҳида Юлдашева хонадонидаги қурилиш ишларини якунлаш, Ўзбекистон маҳалласидан Аҳмаджон Нормирзаев дорихона очиш ва болалар боғчасида ўйин майдончасини ташкил этиш, Шарқ маҳалласидан Моҳира Юлдашева ишга жойлашиш, қодирободлик Гулбўстон Яхшибоева фарзандини даволатишда ёрдам сўрашди.
Қабул давомида барча мурожаатлар масъулларга тезкор ўрганиш учун йўналтирилди. Бир нечта масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.