2018 йилда Тўрақўрғоннинг Шаҳанд қишлоғида ташкил топган “FT TEXTILE GROUP” корхонаcи бугунга келиб нафақат туман, балки вилоятдаги энг йирик экспортчи корхоналардан бирига айланди.

Корхонанинг йиллик қуввати 15 минг тоннадан ортиқ ип-калава ишлаб чиқариш бўлиб, маҳсулотлар асосан Россия, Туркия, Польша ва Хитой давлатларига экспорт қилинади. Жорий йилдан бошлаб эса янги лойиҳа – мато тўқиш ҳам йўлга қўйилди.

Бугун туман ҳокими Шерали Қосимов мазкур корхонада ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. 9 ойлик якунлари таҳлил қилиниб, экспорт ҳажмини янада кўпайтириш бўйича инвесторлар билан мулоқот ўтказилди.

Корхонада яна бир янгиликка қўл урилмоқда. 2 гектар майдонда қиймати 1 миллион долларлик қуёш батареялари ўрнатиш лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Келгуси йилнинг иккинчи ярмида ишга туширилиши мўлжалланаётган лойиҳа корхона салоҳиятини янада ошишига хизмат қилади.