Қадри баланд, қадди юксак она тилим!

Бугун, 21 октябрь- Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан вилоятимизда бошланган “Тил байрами - эл байрами, ижод байрами” деб номланган тадбир Тўрақўрғонда, ўндан ортиқ тилни билган, олтита тилли луғат яратиб, ўзбек тилининг умрбоқийлигига беқиёс ҳисса қўшган Исҳоқхон тўра Ибрат мажмуасида давом этди.

Туман ҳокимлиги, Наманган давлат чет тиллар институти, ижод мактаби, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва яна бир қатор ҳамкорлар иштирокидаги мулоқотда ўзбек адабиётининг фидоийлари Муҳаммад Али Аҳмедов, Ҳулкарой Ҳамроева, Зиёвиддин Мансуров ҳамда нуронийлар Ибрат ўз тилида асарлар ёзгани, уларда айни шукроналик даврини тасвирлай олгани, маънавият-маърифат олиб келган буюк мутаффакир эканлиги айтилиб, ёшларга муносиб издош бўлишлари таъкидланди.

Тадбирда қадри баланд, қадди юксак ўзбек тилини улуғловчи бадиий дастур ҳам намойиш этилди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.