Мавсум фидоийлари тақдирланди

Маҳалла – жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг моҳияти аҳолига айнан шу тизим орқали етиб боради. Маҳалла еттилиги одамларни янада фаровон ҳаёт сари етаклайдиган куч ҳамдир.

Бунга мисол, аҳолининг ишсиз қатламини пахта теримига жалб этиш ва шу орқали оилавий даромадларини оширишга яхши имкон эканлигини тушунтиришда маҳалла масъулларининг ўрни катта.

Маданият марказида ўтказилган тадбирнинг асосий мазмуни шу ҳақда кечди. Туман ҳокими Ш. Қосимов ҳамда сектор раҳбарлари мавсумнинг энг фидоийлари меҳнатини эътироф этиб, совғалар билан тақдирлашди. Мисқоли олтинга тенг пахтанинг қолган қисмини ҳам териб олишда янада ташаббус кўрсатишларига ишонч билдирилди.

Тадбирда, шунингдек, куз-қиш мавсумини муаммоларсиз ўтказиш, айниқса, табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларни кўмир билан таъминлашни тезлаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.