Ёшлар мурожаати доимий назоратда
Тўрақўрғон тумани сектор раҳбарлари ҳафтанинг ушбу кунида ҳудудлардан келган ёшлар билан очиқ мулоқотда бўлиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқдалар. Тегишли масъулларнинг ҳам иштирок этиши масалаларга тезкор ечим топиш имконини бермоқда. Бугунги очиқ мулоқотда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш. Қосимовга тиббий ёрдам, моддий кўмак олиш, туман прокурори, 2-сектор раҳбари А. Юсуповга бандликни таъминлаш, имтиёзли кредит олиниши, ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари У. Муродуллаевга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кредит зарурлиги ва бир марталик моддий ёрдам, ДСИ раҳбари, 4-сектор раҳбари М. Исомиддиновга ҳарбий сафарбарлик маблағини тўлаш, субсидияга иш қуроли олиш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Туман раҳбари томонидан етакчиларга ёшлар билан ишлашни такомиллаштириш, мурожаатлар тақдирига бефарқ бўлмаслик бўйича зарур топшириқлар берилди.