Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов 1-сектор ҳудудидаги 22-умумтаълим мактабида ўрганишларини давом эттирди. Унда дарс жараёнлари, давомат, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари асосий эътиборда бўлди.
822 нафар ўқувчи таълим оладиган мактабда ёшларга билим бериш учун ҳамма шароитлар яратилган. Ўғил-қизлар нафақат ўқиш, балки келажакда эгаллашлари керак бўлган касб-ҳунарларга ҳам шу ерда тайёргарлик кўришмоқда. Фан тўгараклари, устоз-шогирд анъаналари йўлга қўйилган.
Туман ҳокими синфларга кириб битирувчи ўқувчилар билан мулоқотда бўлди. Фанлар бўйича савол-жавоблар, мамлакатимиздаги ислоҳотлар моҳияти ҳақида гапирилди. Уларга катта ҳаётга қадам қўйиш остонасида турганлари боис зарур тавсиялар берилди.
Шу билан биргаликда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, кўмир жамғарилиши ҳам кўздан кечирилди.