Касбий таълимни ривожлантириш юзасидан ҳамкорлик давом этади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-158-сон Фармони ижроси доирасида Тўрақўрғон туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактаби директори Гулчеҳра Қаюмова Наманган тўқимачилик саноати институтида бўлди.
📎Учрашувда институт ректори ва ходимлари билан касбий таълим соҳасидаги долзарб вазифалар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари ҳақида мулоқот қилинди. Унда инновацион таълим усулларини жорий этиш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва халқаро тажрибалардан фойдаланган ҳолда кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди.
Наманган тўқимачилик саноати институти матбуот хизмати.