Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Тўрақўрғон туманида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган энг долзарб ишлар билан танишди

Туманда жорий йилда 4009 гектар майдонда пахта етиштирилган. Айни кунларда терим мавсуми уюшқоқлик билан давом этяпти. Ўтган ҳафтадаги ёғингарчиликдан сўнг об-ҳавонинг мўътадил бўлиб туриши сафарбарликни яна кучайтиришни тақозо этмоқда.

Вилоят ҳокими “Раҳимберди ҳожи”, “Чорбоғ замин гулшани”, “Бураматут гулшани” фермер хўжаликларида пахта ҳосилини тоза ва сифатли териб олиш, ғалладан бўшаган майдонларга пешма-пеш ғалла экиш бўйича жараёнларни кўздан кечирди.

Теримчиларга яратилган шароитлар ҳам эътиборда бўлди. Деҳқонларнинг пешона тери билан етиштирилган пахта ҳосили далада қолиб кетмаслиги учун қўшимча чоралар кўриш, айниқса, ишсиз фуқаролар, камдаромадли оилаларни жалб қилиш бўйича масъулларга топшириқ ва тавсиялар берилди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.