Давлатобод туманидаги "Афсоналар водийси" тематик паркида "III-Халқаро асал фестивали" ўтмоқда. Унда Тўрақўрғон тумани вакиллари ҳам иштирок этишмоқда
Таъкидлаш жоиз, бу йилги фестивалда 250 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий асаларичилар ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда. Улар орасида мамлакатимизнинг турли вилоятлари ва Қирғиз республикасидан келган соҳа вакиллари бор.
“Тўрақўрғон асал маркази” МЧЖ раҳбари Зафаржон Абдуллаевнинг маълум қилишича, қўшни қирғизистонлик вакиллар билан жами 4 миллион долларлик келишув имзоланди. Унга кўра, қўшни республикадан улгуржи нархда асал етказиб берилади, ўз навбатида тўрақўрғонлик асалчилар у ернинг тоғларида асалари уяларини жойлаштириб, маҳсулот етиштиришади. Бундан ташқари, қирғизистонликлар асалчиларимизга маҳорат сабоқларини бериш учун туманимизга ташриф буюрадилар.
Фестивал эртага ҳам давом этади.






