Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тўрақўрғон туманида пахта йиғим-терими ва ғалла парвариши бўйича ўрганишда бўлди.

“Бураматут гулшани” фермер хўжалигида бу йил 92 гектар майдонда пахтачилик йўналишида деҳқончилик қилинди. Ҳозиргача 320 тоннадан ортиқ ҳосил йиғиштириб олинди. Бураматут, Қўшқайрағоч, Беруний, Ўрда, Хўжанд маҳаллаларидан чиққан аҳоли вакиллари хирмонга баракали ҳисса қўшиб келишмоқда. Ҳозирда ҳам терим суръати сусайгани йўқ.

Вазир ҳосилдан бўшаган далаларга экилган ва униб чиқиб туплаш палласидаги ғалла ниҳолларини кўздан кечирди. Ўғитлаш ишларини ўз вақтида олиб бориш куз ва қиш фаслидаги ёғингарчиликлар туфайли ерга сингиб, самарали натижаларни кўрсатиши айтиб ўтилди.

“Раҳимжон ҳожи” фермер хўжалигида ҳам ана шу жараёнлар билан танишилди. Пахта ҳосилини қолдирмай териб олиш ва бошқа зарур агротехник тадбирлар бўйича тавсиялар берилди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.