Найманчаликлар азалий муродига етди: маҳаллада замонавий футбол майдони қуриб битказилди

Тўрақўрғон туманида «Ташаббусли бюджет» бўйича жорий йилнинг 1-мавсумида 19.884 млрд. сўмлик 16 та лойиҳалар ғолиб деб топилди. Уларнинг 13 таси ички йўлларни асфальтлаш ҳамда умумтаълим мактабини жорий таъмирлаш, ичимлик сув қудуғи қазиш ҳамда мини стадион қуриш лойиҳаларидан иборат эди.

Паст Найманча маҳалласи аҳолиси анчадан бери ўз ҳудудларида ёпиқ мини футбол майдончаси бўлишини орзу қилишарди. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси уларга катта имконият берди. Етарлича тўпланган овоз туфайли 850 миллион сўм маблағ қўлга киритилди.

Бугун ана шу ўйингоҳ ўз эгаларига байрамона тақдим этилди. Маросимда туман ҳокими Шерали Қосимов, сектор раҳбарлари, маҳалла нуронийлари ҳамда ёшлар ҳозир бўлдилар. Сўз олганлар бундай ободликлар қишлоқларга ҳам ярашиқли эканлигини эътироф этишди.

Тадбир давомида маҳалла ёш футболчилари ўртасида ўйингоҳда илк мусобақа ҳам ўтказилди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.