Тўрақўрғон туман ҳокимлиги аппарати ходимлари учун экспресс тренинг ташкил этилди

Тренингдан кўзланган асосий мақсад, янги тайинланган туман (шаҳар) ҳокимларининг лавозимга киришиш (адаптация) жараёнини жадаллаштириш, ҳоким ва унинг жамоасини ягона мақсад йўлида ўзаро бирлаштириш, ҳокимлик ва сектор раҳбарининг самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни беришдан иборат.

Бугун, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан Тўрақўрғон туман ҳокимлигида ташкил этилган тренингда туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари ва сектор раҳбарларининг фаолият самарадорлигини баҳолаш, ҳокимлик аппарати ходимлари ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари таҳлили шунингдек, меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш каби зарур кўникмаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тренинг сўнгида ҳокимлик аппарати ходимларига аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятни ташкил этишда натижадорликка эришишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар берилди.