Сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди

Навбатдаги сиёсий-маърифат соатида Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги аппарати ходимлари ҳам иштирок этишди.

Ўқув соати давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси томонидан бугунги куннинг энг долзарб маълумотлари тақдим қилинди.

Дастлаб мамлакатимиз ва хориж ҳаётига оид янгиликлар билан таништирилди. Хусусан, Президентимизнинг 1 ноябр кунги Навоий вилоятига ташрифлари, унда 15 та лойиҳа ишга туширилгани, Олмалиқ кон-металлургия комбинати ташкил топганининг 75 йиллиги муносабати билан табриклари, Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисидаги иштироклари ҳақида маълумот берилди.

Маърифат соатида “Маҳалладан гапирамиз” рукни, Амир Темур ҳақида 10 та факт, “Жадид” газетасининг шарҳи, профессор Жотан Питерсоннинг “Ҳаёт учун 12 та қоида” китоби билан ҳам таништирилди.