Бугун Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди
Унда Тўрақўрғон тумани сайлов комиссияси раиси Одилжон Жўраевнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Тадбирда халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, кенгашнинг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди.
Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги вакили Баҳодир Бобохонов вилоят ҳокимининг Шерали Абдуқаҳарович Косимовни Тўрақўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорини ўқиб эшиттирди. Меҳнат фахрийси Ҳ. Ҳожиматов, Ўзбекистон Қаҳрамони Халчахон Мирзаевалар ушбу қарорни қўллаб-қувватлаб, ўз фикрларини билдирдилар.
Сессия давомида Шерали Косимов Тўрақўрғон туманини 2025-2029 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича маълумотлар берди.
Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани кенгашининг қарори билан Шерали Абдуқаҳарович Косимов Тўрақўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шу билан сессия ишига якун ясалди.