Қишлоқ хўжалигида меҳнатсиз фасл йўқ. Куз эса келгуси йил ҳосилига пухта тайёргарлик кўришнинг айни палласи

Тўрақўрғон туманидаги "Шоҳидон бургути" фермер хўжалигида ана шу вазифаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, вилоят ҳокимининг оқсоқоллар гуруҳи раҳбари Мўминжон Жўраев, вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси  инспекцияси бошлиғи ўринбосари Алижон Жўраев, туман ҳокими Шерали Қосимов, ММТП раислари, фермерлар иштирок этишди.

Туманда кузги мавсумда такрорий экиндан бўшаган 4671 гектарни шудгорлаш, 4776 гектарга бошоқли дон экиш режалаштирилган. Семинарда айтиб ўтилганидек, бу тадбирлар қисқа муддатда якунланиши зарур. Шунингдек, яқинда Президентимиз раҳбарликларида ўтказилган селектор йиғилишидаги топшириқларга асосан ноябр-декабр ойлари учун белгиланган ички ариқларни бетонлаштириш давом эттирилади.

Тадбирда шу каби агротехник талабларни бажариш юзасидан қўшимча вазифалар ҳам тавсия этилди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати