“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми давом этмоқда
Тўрақўрғон туманида муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтган уч йил мобайнида 3,9 млн. дона кўчатлар экилди.
Жумладан, “Шоҳидон нурли диёри” ММТП ҳудудидаги 5,0 гектар майдонда “Яшил боғ”,Тошкент, Исвахон ва Чусткўприк маҳалласи ҳудудида 3,5 га. ер майдонида “Яшил жамоат парклари”, “Тўрақўрғон Иссиқлик Электр Станцияси”нинг ишлаши ҳисобига ҳавога тарқалаётган зарарни камайтириш мақсадида ҳудуд атрофидаги 5,0 га майдонда “Яшил белбоғ” яратилди.
Жорий йил баҳор мавсумида 642,0 минг ўрнига 759,3 минг дона кўчат экилди. Кузги мавсумда 544,6 минг дона мевали, манзарали ва бута кўчатлари ўтқазиш мақсад қилинган.
Бугун Еттикон МФЙ ҳудудидаги 1,5 га ер майдонида яна бир “Яшил боғ” бунёд бўлди. Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғофуржон Джамолов, туман ҳокими Шерали Қосимов, сектор раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар вакиллари, ташкилот ва корхоналар жамоалари ҳозир бўлдилар.
Тадбир давомида 3,5 минг тупдан ортиқ ноёб манзарали кўчатлар экилди. Жараёнлар туманнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.