Полвонларимиз Жаҳон чемпионатида энг кўп медаллар билан биринчи ўринда боришмоқда
Айни пайтда Россия федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Қувонарлиси, кеча 11 ноябрь куни старт олган ушбу нуфузли мусобақада эркаклар терма жамоаси бош мураббийи Шавкат Мирзақулов, аёллар терма жамоаси бош мураббийи Сергей Тхак ҳамда ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Турғунпўлатов бошчилигидаги полвонлар муносиб қатнашиб, жами 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, 30 та давлат спортчилари орасида умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади.
Бугун 12 ноябрь мусобақанинг иккинчи кунида катталар ўртасида белбоғли курашнинг классик йўналишида 8 та медаллар жамланмаси учун беллашувлар ўтказилмоқда.
Регламентга кўра, эртага ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларга старт берилади.