Халқ таълими вазири ўринбосари Тўрақўрғон туманида бўлди

Айтиш мумкинки, Исҳоқхон тўра Ибрат мажмуаси туман меҳмонлари учун муқаддас қадамжога айланган. Вазир ўринбосари Фарҳод Боқиев бу тарихчи олим, манбаашунос, еттита тилни мукаммал билган инсон номи билан аталган музейга кириб, экспонатлар ва ҳужжатлар билан танишди. Айниқса, ёшларнинг Ибрат ҳақидаги маълумотларни мукаммал билишларини юқори баҳолади.

Шундан сўнг Исҳоқхон тўра Ибрат номидаги ижод мактабида учрашув бўлиб ўтди. Унда Фарҳод Боқиев ҳамда туман ҳокими Шерали Қосимовлар ёшларни пухта билим олиб, Ватаннинг асл фарзандлари бўлишга чақиришди. Шу ерда “Жадид издошлари” кўрик-танловининг вилоят босқичига старт берилди ва ўқувчилар талқинида миллат бахти учун курашган жадид боболар сиймолари гавдалантирилди.

5-умумтаълим мактабида давомланган учрашувда ўқувчиларга яратилган шароитлар ўрганилди. “Болалар ҳаракати” мактаб сардорлар сайлови ғолибларига ишонч ёрлиқлари топширилди. Вазир ўринбосари раҳбарлигида мактаб боғига дарахт кўчатлари экилди.