#семинар

Жаҳон савдо ташкилоти давлатлар ўртасидаги савдони тартибга солиш билан шуғулланувчи нуфузли халқаро ташкилот ҳисобланади. Унга аъзо мамлакатлар сони 166 та ва дунё бўйлаб савдонинг 95 фоизи уларнинг ҳиссасига тўғри келади.Тўрақўрғон тумани ҳокимлигининг мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.06.2024 йилдаги “Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони моҳиятига бағишланган вилоят семинари ўтказилди.

Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги тизимидаги ташкилотлар, маҳаллий фермерлар, маҳсулот етиштирувчилар ва қайта ишловчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ЖСТ талаблари ва меъёрига мослаштириш, уларни жорий этиш бўйича тарғибот ва амалий ёрдам жараёнлари жадал давом этмоқда.

Семинарда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ЖСТ бўйича бўлим бошлиғи Отабек Мансуров мамлакатимизда соҳани ривожлантириш учун амалга оширилаётган ишлар, имкониятлар ва кутилаётган натижалар ҳақида маълумот берди.

Тадбирда иштирокчилар саволлар билан мурожаат этиб, керакли жавоблар олдилар.

Семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Нуршод Худойбердиев қатнашди.