Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш мақсадидаги чора-тадбирлар Тўрақўрғон туманида ҳам бажарилиб, кузги мавсумнинг ўзида 544,6 минг тупдан зиёд дарахт кўчатлари экилади.
Бугун бу яшил майдон янада кенгайди. Тўрақўрғон-Мингбулоқ йўлининг 3 километр қисмига 7000 туп ноёб ва самараси юқори павлония ва бошқа турдаги кўчатлар ўтқазилди.
Тадбирда вилоят "Нуроний" жамғармаси раиси, сенатор Икромхон Нажмиддинов, туман ҳокими Шерали Қосимов, секторлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, жамоатчилик иштирок этишди.
Йўл бўйида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, нуронийлар, ташкилот ва корхоналарнинг ўз ҳудудлари шакллантирилди. Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари кўмагида экилган дарахтлар парвариши бўйича қатъий назорат олиб борилади.
Маълумот учун: туманда "Яшил макон" лойиҳаси бошлангандан бери 3,9 миллион туп кўчат экилди, жорий йилнинг баҳорги мавсумида 769,3 туп ортиқ дарахт ва буталар ўтқазилди.