Тўрақўрғон туманида вилоят "Халқ қабулхонаси" ҳамда ҳуқуқ идоралари раҳбар ва масъулларининг сайёр қабули ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги “Халқ қабулхонаси”, вилоят прокуратураси, вилоят суди, ИИБ, Адлия бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбарлари фуқароларнинг ишга жойлашиш, тиббий ёрдам олиш, моддий ёрдам ажратилиши, тадбиркорликни ривожлантириш, кадастр ҳужжатлари тайёрлаш каби масалалардаги мурожаатларини тингладилар.