Президентимиз раҳбарликларида бўлиб ўтган селектор йиғилишида шаҳар ва туман ҳокимларига маҳаллаларга бориб, аҳоли муаммоларини қайта ўрганиш, ҳал этиш чораларини кўриш топширилганди.
Шунга кўра, Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов бугун Мозоркўҳна, Бураматут ва Кичик Қўрғонча маҳаллаларига бориб, "еттилик" фаолиятини ўрганди ва аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлди.
Улар аввало юртимиздаги тинчлик-хотиржамликка шукроналик билдиришди. Маҳаллаларда амалга оширилган ижобий ишлар эътироф этилди. Шу билан биргаликда электр энергияси, ички йўлларни ободонлаштириш борасидаги муаммоларни айтишди. Куз-қиш мавсумини кўнгилли ўтказиш бўйича таклифлар билдирилди. Мурожаатларнинг барчаси туман раҳбари томонидан қатъий назоратга олинди.