Мигрантлар билан очиқ мулоқот

Ҳар ҳафтада ўтказилаётган сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бу гал мигрантлар иштирокида онлайн тарзда ташкилланди.

Президентимиз айтиб ўтганларидек, хорижда кам даромад топаётган юртдошларимизни мамлакатимизга қайтариш чоралари кўрилиши лозим. Чунки ўзимизда ҳам кейинги йилларда янги иш ўринлари кўпайиб, мутахассис-ходимларга етарли даражада эҳтиёж мавжуд.

Мулоқотда туман ҳокими Шерали Қосимов ҳамда сектор раҳбарлари турли давлатларда ишлаётган мигрантлар билан суҳбатлашишди. Уларнинг иш шароитлари, маош миқдори, шу билан бирга муаммолари ҳақида суриштирилди. Юртга қайтиш ниятидаги ёшлар узоқ муддатга ер олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, имтиёзли кредит ажратилиши, ишга жойлашиш каби масалаларда кўмак сўраб мурожаат қилишди. Маҳаллаларида амалга оширилаётган хайрли ишлардан хабардор эканликларини айтиб, Президентимизга миннатдорчилик билдиришди.

Мурожаатлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар, тушунтиришлар берилди ва назоратга олинди.