Кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилади

Тўрақўрғон - водий вилоятларини пойтахт билан боғловчи, сермеҳмон Наманган шаҳрига олиб борувчи асосий йўл бўйига жойлашган туман. Унинг ободлиги доимий меҳмонлар кўз ўнгида, шунинг учун йилнинг тўрт фаслида ҳам ободонлаштириш ишларига эҳтиёж бор.

Бугун ана шу мақсадда туман ҳокими Шерали Қосимов бошчилигида Тўрақўрғонга киришдан то Чуст тумани чегарасигача бўлган ҳудуд мутасаддилар билан қадамма-қадам юриб, зарур топшириқлар белгиланди. Яъни, йўл бўйлари турли чиқиндилардан тозаланади, ариқлар кавланиб, бўш турган четларига кўчатлар ўтқазилади. Ноқонуний қурилмалар олиб ташланади. Боғ эгалари ўз майдонларида ер ҳайдалиши, дарахтларга шакл бериб,  оқланиши, оралиқ эгатларга тўқсонбости экинлар экишга масъул бўлади.

Бу хайрли ишлар туманнинг барча ҳудудларида ташкил этилади. Ободлик бор жойда барака, фаровонлик доим бисёрдир.