Наманган-Тўрақўрғон-Чуст йўлида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
Кеча хабар қилинганидек, Наманган шаҳридан ўтиб Тўрақўрғонга киришдан то Чуст тумани чегарасигача бўлган ҳудудни ободонлаштириш юзасидан ишлар бошланди.
Бугуннинг ўзидаёқ ана шу ҳаракатлар натижаси кўзга ташланмоқда. Йўл бўйлари супурилиб, чиқиндилардан тозаланяпти. Боғ эгалари майдонларда кузнинг хазонларини йиғиштириб, ерларни ҳайдатиб, дарахтларга шакл бериш, танасини оқлаш каби юмушларни амалга оширишяпти. Ариқлар кавланиб, бўш турган четларига кўчатлар ўтқазилмоқда. Йўл бўйида жойлашган ташкилот ва муассасаларнинг ҳам меҳнатини эътироф этса арзийди.
Туман ҳокими Шерали Қосимов ҳудудни айланиб, бу ҳаракатларни давом эттириш ва қўшимча ишлар юзасидан тавсиялар берди.
Агар барчамиз яшаб турган уйимиз, ишхонамиз, жамоат жойларини доимо озода сақласак, барака топамиз. Қолаверса, бу туманимизга келадиган ёки йўллардан ўтаётган меҳмонларга ҳам ҳурмат рамзидир.