Икки адибнинг юбилей кечаси

Тўрақўрғон Асириддин Ахсикатий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Мулла Шамси Шавқий, Ҳайрат Тўрақўрғоний, Исҳоқхон Ибрат каби буюк алломаларга бешик бўлган, иккита Ўзбекистон Қаҳрамони етишиб чиққан туман сифатида ҳам машҳур. Уларнинг сафига Исоқжон Нишонов ҳамда Содиқ Сайҳунлар ҳам муносиб.

Исҳоқхон Ибрат номли ижод мактабида икки серқирра адибларнинг 70 йиллик юбилейлари муносабати билан ижодий кеча ўтказилди.

Тадбирни туман ҳокими Шерали Қосимов табрик сўзи билан бошлаб берди ва юбилей соҳибларининг меҳнатларини эътироф этиб, уларга совғалар тақдим этди. Шундан сўнг РМММ вилоят бошқармаси бошлиғи Мусохон Оппоқов, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Зиёвиддин Мансуровлар адибларга вилоят ҳокимининг Табрикнома ҳамда совғаларини топширишди.

Исоқжон Нишонов ҳамда Содиқ Сайҳунларнинг ҳамкасблари ва наманганлик, андижонлик дўстлари уларнинг ижодий йўллари ҳамда муваффақиятларини таърифлаб, самимий тилакларини изҳор этдилар.