Бугун Тўрақўрғонда спорт куни

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли йиғилиш баёнидаги топшириқларга кўра, идора ва ташкилотлар ходимлари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида турли спорт мусобақалари ўтказиш белгиланган.

Бугун шунга биноан туманимизда спорт куни бўлиб ўтмоқда.

Эрта тонгдан тадбир Тўрақўрғондаги спорт мактабида “5000 қадам” лойиҳаси бўйича юриш ва бадантарбия машқларидан бошланди. Сўнгра спорт мактаби 1-филиалида шахмат, шашка, стол тенниси, волейбол бўйича мусобақаларга старт берилди. “Фаввора” оилавий дам олиш масканининг сунъий майдонида эса мини-футбол ишқибозлари майдонга тушдилар.

Ким эпчилу, ким чаққон? Бу саволга куннинг иккинчи ярмида, мусобақалар якунига кўра жавоб айтилади. Ҳозирча спортчиларга омад тилаймиз.