Тўрақўрғон-Мингбулоқ йўлида яшил боғлар кўпаймоқда

Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш мақсадидаги чора-тадбирлар Тўрақўрғон туманида ҳам бажарилиб, кузги мавсумнинг ўзида 544,6 минг тупдан зиёд дарахт кўчатлари экилади.

Тўрақўрғон – Мингбулоқ йўналишидаги обод бўлган йўллар четида вилоят ва тумандаги турли соҳаларнинг яшил боғлари барпо этилмоқда. Бугун Бош прокурор ўринбосари Ш. Тўхтабоев, вилоят прокурори У. Мадраҳимов, туман ҳокими Ш. Қосимов ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида вилоят прокуратурасининг ҳам боғи бунёд этилди. Унда энг ноёб манзарали кўчатлар ўтқазилди. Маълумот учун: туманда "Яшил макон" лойиҳаси бошлангандан бери 3,9 миллион туп кўчат экилди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати