Ҳеч қайси юртда бизнинг мамлакатда бўлгани каби инсон қадр-қиммати, шаъни бу қадар муқаддас эмас. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш борасида кейинги йилларда жуда катта ишлар амалга оширилди.
Бугунги кунда туманимизда ногиронлиги бўлган шахслар сони 6 436 нафарни ташкил этади. 2024 йил давомида улардан 322 нафарига эҳтиёжига кўра реабилитация техник воситалари етказиб берилди.
Шунингдек, янги ваканцияларни очиқ танловга чиқариш натижасида 21 нафар ногиронлиги бўлган шахслар очиқ танловда ғолиб бўлиб, ўз меҳнат фаолиятларини давом эттиришмоқда.
3 декабр – Халқаро Ногиронлар куни муносабати билан Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамкорлигида “Олтин водий” мажмуасида тадбир ташкилланди. Тўкин дастурхон атрофида имконияти чекланган бўлса-да, ҳаётда шукроналик билан яшаётган фуқароларга туман ҳокими Шерали Қосимов самимий тилакларни билдирди. Тадбир иштирокчиларига махсус аравачалар, реаблитация мосламалари, фаол вакилларга эса Ташаккурнома ҳамда байрам совғалари тортиқ қилинди.