Аҳолининг уй-жойга бўлган талабини ҳал этиш, қурилиши бошланган уйларни ўз вақтида эгаларига топшириш шу куннинг энг долзарб масалаларидан бири.
Тўрақўрғон туманида ҳам бу борадаги ишлар узвийлиги таъминланган. Жумладан, Янгиобод МФЙ ҳудудида “Акташ Глобал Траде” хусусий корхонаси томонидан 7 қаватли 49 хонадондан иборат турар-жой қурилиши ниҳоясига етиш арафасида.
Бугун туман ҳокими Шерали Қосимов лойиҳада кўрсатилган ишларни тўлиқ ва сифатли, муддатида бажариш бўйича ўрганиш ўтказди.
Ҳозирги кунда бинода ички ва ташқи пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.