Бугунги ҳозирлик эртанги натижа демакдир

Шу кунларда қишлоқ хўжалигида ҳосилдан бўшаган майдонларни шудгорлаш, ариқ-зовурларни кавлаш ва бетонлаш, манзарали кўчатлар экиш ишлари давом этяпти. Бу юмушларнинг ҳозир бажарилиши баҳорги агротехник тадбирларни тезлаштириш имконини беради.

Бугун Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов раҳбарлигида мутахассислардан иборат гуруҳ 1 ва 2- сектор ҳудудида жойлашган “Зумрад, Ибрат”, “Музаффар Тўраев”, “Шарқ замин ёғдуси”, “Ибрат файз толаси”, “Тўрақўрғон файз барака”, “Забардаст Оқтош”, “Дониёр, Сардор” каби фермер хўжаликларида ана шу ишларнинг бориши ўрганилди ва қўшимча топшириқ ва тавсиялар берилди.